

Эта серия пока недоступна
Ezgulik hududi (Территория надежды) (сериал, 2020) сезон 1 серия 5 смотреть онлайн
О сериале
Внимание! Сериал на языке оригинала. «Эзгулик ҳудуди » деб номланган ушбу сериал болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган бўлиб, “балоғатга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш бўлими” ёш назоратчисининг иш фаолиятига бағишланади. Умар жумаев институтнинг юридик факультетини тамомлаб, отаси каби “оғир жиноятларни очиш бўйича маҳсус бўлим”да ишлашни орзу қиларди. Аммо, у “балоғатга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш бўлими”га назоратчи этиб тайинланади. Бу ишни вақтинча, ишга киришиб олиш учун, деб ҳисоблаган ёш мутахассис, барибир бир кун келиб ўша ички ишлар бўлимининг “оғир жиноятларни очиш бўйича маҳсус бўлим”га ўтиб кетишига қатъий ишонарди. Бироқ, “балоғатга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш бўлими”да иш бошлаган кунидан бошлаб, ҳали жиноят қилиб улгурмаган, аммо шу йўлга кириб қолиши эҳтимоли бўлган болалар, уларнинг кундалик ҳаётлари ва келажаклари умарнинг ҳаёти мазмунига айланиб қолади. Телесериалнинг ҳар бир қисмида маълум бир оиланинг кундалик ҳаёти, муаммолари, унда тарбияланаётган ўғил ёки қиз боланинг дунёқараши, эзгулик ва ёмонлик орасида муаллақ турган тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳар қисмда кулгули ёки ўта жиддий тарзда ҳуқуқбузарлик натижасида содир бўлган воқеалар очилиши ёритилган. Унда қаҳрамонимиз умар жумаев, ўсиб келаётган ёш авлоднинг бу даражада тажоввузкор, ёки аксинча ўта лоқайд бўлиб қолишларида “ким айбдор?”: мактабми, оила ёки замонавий техника янгиликлари - интернетми, деган саволга жавоб топишга уринади.